левиларга гуноҳдан поклайдиган сувни сеп. Улар устара билан бутун баданларини қириб тозалашсин, кийимларини ювишсин. Шундан сўнг улар пок бўлишади.
Ҳорун левиларни Исроил халқидан махсус назр сифатида Мен, Эгангизга бағишласин, токи левилар Менга хизмат қилишсин.
Левилар қўлларини буқаларнинг бошига қўйишсин. Ҳорун бир буқани гуноҳ қурбонлиги, иккинчи буқани эса куйдириладиган қурбонлик қилиб, левиларни гуноҳлардан покласин.