Чироқпоя учун еттита мойчироқ ясат. Мойчироқларни чироқпояга шундай ўрнаштиргинки, чироқпоянинг олд томонини ёритадиган бўлсин.
Исроил халқига қуйидаги амрларни берди: тоза зайтун мойидан олиб келинглар. Токи мойчироқлар ҳар доим тун бўйи ёниб турсин.
Ҳорун мойчироқларни тоза олтиндан ясалган чироқпояга ўрнатсин. Мойчироқлар Эгамизнинг ҳузурида доимо тун бўйи ёниб турсин.