Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
“Мен Исроил халқига бераётган Канъон юртига айғоқчилар юбор. Ҳар бир қабиладан биттадан йўлбошчини жўнат.” ерлари унумдорми ёки камҳосилми, дарахтлари борми ёки йўқми, билиб келинглар. Ўша юртнинг меваларидан олиб келишнинг иложини қилинглар.” Узум мавсуми энди бошланган эди. Шундай қилиб, айғоқчилар шимолга қараб кетишди. Зин чўлидан бошлаб, Лево–Хомат яқинидаги Рехоб шаҳригача бўлган ҳамма жойларни кўздан кечириб чиқишди. Даставвал улар Нагав чўлини кесиб ўтиб, Хеврон шаҳрига боришганди. Ўша ерда Оноқ авлодидан келиб чиққан Охиман, Шешай ва Талмай уруғлари яшашарди. Хеврон Мисрдаги Зўван шаҳридан етти йил олдин қурилган эди.
Выбор основного перевода