Эгамиз Мусо орқали
Исроил халқига шундай деди: “Еттинчи ойнинг ўн бешинчи кунидан бошлаб етти кун давомида Менга атаб Чайла байрамини нишонланглар.
Байрамнинг биринчи куни муқаддас йиғин қилинглар. Ҳар кунги ишларингиз билан машғул бўлманглар.
Донингизни янчиб, шаробингизни тайёрлаб олганингиздан кейин етти кун давомида Чайла байрамини нишонланглар.