Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша худолар ёки бутларга сажда қилманг, хизмат қилманг. Мен, Эгангиз Худо, сизларнинг севгингизни бошқа худолар билан баҳам кўрмайдиган Худоман. Мендан нафратланадиганларни жазолайман, уларнинг гуноҳлари оқибатидан фарзандлари, набиралари ва чеваралари ҳам қочиб қутулмайди. Бошқа худоларга сажда қилиб, Унинг рашкини келтирди. Жирканчли бутлар билан Унинг ғазабини қўзғатди. Улар Худо бўлмаган бутлар билан рашкимни келтирдилар, Бетайин худолари билан ғазабимни қўзғатдилар. Мен ҳам халқ бўлмаганлар билан уларнинг рашкини келтираман, Ақлсиз бир халқ билан ғазабини қўзғатаман. Саждагоҳлари билан улар Худони ғазаблантирдилар, Бутлари билан Унинг рашкини қўзғатдилар. Финхаз қўзғалиб, аралашди, Шунда ўлат ҳам тўхтади. Эгамизнинг ғазаб кунида Кумуш ҳам, олтин ҳам уларга нажот бермайди. Эгамизнинг рашк ўти Бутун дунёни куйдириб ташлайди. Ҳа, ер юзида яшаган ҳаммани Эгамиз даҳшатли тарзда йўқ қилади.
Выбор основного перевода