Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Баломнинг маслаҳати билан Пиёр тоғида Исроил халқини Эгамизга хиёнат қилишга ундаган шулар–ку! Ўшаларнинг дастидан Эгамизнинг жамоаси орасида ўлат пайдо бўлган эди! Шу вақтда Мисрликлар Эгамиз нобуд қилган ҳамма тўнғич ўғилларини дафн қилаётган эдилар. Эгамиз шу йўсинда Миср худоларини маҳкум этган эди. Кейин Мародан кетиб, Илимда қароргоҳ қуришди. Илимда ўн иккита булоқ ва етмишта хурмо дарахти бор эди. Эй халқим, наҳот эсламасангиз Мўаб шоҳи Болоқнинг ёвуз ниятини, Бавўр ўғли Баломнинг унга берган жавобини?! Шитимдан Гилгалга қилган сафарингизда ҳам Нималар юз берганини бир эсланг. Бу воқеаларни эсга олсангиз, Мен, Эгангиз, сизларни қутқармоқчи бўлиб, Не–не ишлар қилганимни кўрасиз!” Уларнинг баъзиларига ўхшаб жинсий ахлоқсизликка берилмайлик. Улар ахлоқсизлик қилганлари учун бир кунда йигирма уч мингтаси нобуд бўлди. Улар тўғри йўлни тарк этдилар, Бавўр ўғли Балом йўлидан бориб, гумроҳ бўлдилар. Балом ҳаром йўл билан пул топишни хуш кўрганди. Лекин сенга бир оз эътирозим бор: орангизда Балом таълимотига риоя қилувчилар бор. Балом Исроил халқини йўлдан оздириш йўлини Болоққа ўргатганди. Болоқ эса Исроил халқини бутларга келтирилган қурбонлик гўштини ейишга ва фаҳш–зинога ундаганди.
Выбор основного перевода