Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бўлмаса, мен ва халқингдан мамнун эканлигинг нимадан билинади? Биз билан бирга борганингдан эмасми?! Ер юзидаги ҳамма халқлардан бизнинг фарқимиз ҳам шу эмасми?! Худойи Таоло халқларга ерни бўлиб берганда, Одамзодни ер юзига тарқатганда, Халқларнинг чегараларини, Илоҳий зотлар сонига кўра, белгилаганди. Эй Исроил, хавф–хатарсиз яшайсан, Ёқуб насли, осойишта бўласан. Сенинг еринг дон ва шаробга бойдир, Юртингга осмондан шудринг тушади. Зотан, ота–боболаримизни Мисрдан олиб чиққанингда, қулинг Мусо орқали айтганингдай, уларни Ўзингнинг улушинг қилиб, дунёдаги ҳамма халқдан ажратиб олдинг, эй Эгамиз Раббий!”
Выбор основного перевода