Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен Исроил халқи орасида истиқомат қиламан, уларнинг Худоси бўламан. Шунда улар Эгаси Худо Мен эканлигимни билиб оладилар. Ахир, Мен Исроил халқи орасида истиқомат қилай деб, уларни Миср юртидан олиб чиққанман. Мен уларнинг Эгаси Худоман. Эгамиз кимнинг айбини ёзмаган бўлса, Ўша инсон бахтлидир, Руҳида ҳийла бўлмаганлар бахтлидир. Энди олдингда гуноҳимни эътироф этдим, Айбимни яширмай, ўзим айтдим: “Эгам олдида итоатсизлигимни бўйнимга оламан.” Сен эса менинг гуноҳимни кечирдинг. Бахтлидир севинч ҳайқириқларини билган халқ, Эй Эгам, ҳузуринг нурида юрган халқ бахтлидир! Қуддуснинг руҳини кўтариб, Унга шундай деб айтинг: «Азоб косанг тўлиб бўлди, Айбларинг учун жазо олиб бўлдинг. Ҳамма гуноҳларинг эвазига Мен, Эгангдан икки карра жазо олдинг.»” Ўша кунлар келганда Исроилдан бирон гуноҳ топилмайди, Яҳудо ҳам бенуқсон бўлади, — деб айтмоқда Эгамиз. — Зеро, Мен асраган халқимнинг гуноҳларини кечираман.”
Выбор основного перевода