Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамизнинг Мусога берган амрига кўра, Яҳудо қабиласидан Урининг ўғли, Хурнинг набираси Базалил ҳамма ишларни бажариб бўлди. Дан қабиласидан бўлган Охисамах ўғли Охолиёв унинг ёнида бўлди. У ҳунарманд бўлиб, ижод қилар, буюмлар ясай оларди, кўк, сафсар, қирмизи иплардан фойдаланиб, майин зиғир матосига нақш солишни биларди. Мусонинг ихтиёридаги руҳоний Ҳоруннинг ўғли Итамар назорати остида Леви қабиласи сарф қилинган олтин, кумуш ва бронзанинг ҳисобини олиб борган эди. Муқаддас аҳд чодирини ясашда ишлатилган олтин, кумуш ва бронза ҳисоби қуйидагича эди: Қабиладош леви биродарларингни ёнингга ол. Сен ўғилларинг билан Муқаддас аҳд чодирида хизмат қилаётганингда, улар сизларга ёрдам беришади. Саҳрода ота–боболаримизнинг Муқаддас аҳд чодири бор эди. Бу Чодир, Худо Мусога буюргандай, У кўрсатган намуна бўйича ясалган эди.
Выбор основного перевода