Сўнг Кўрах ва унинг шерикларига шундай деди: — Эртага эрталаб Эгамиз Ўзиникиларни кўрсатади. Ўзига тегишли бўлган одамини аён қилади. Ким Худонинг танлангани бўлса, Эгамиз ўшани Ўзига яқинлаштиради.
Ҳорун ким бўптики, сизлар ундан минғирлаб нолисангиз? Сизлар асли Ҳорунга эмас, Эгамизга қарши йиғилгансиз!