Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Саҳрода
Параллельные места
Левиларга Муқаддас аҳд чодирини, унинг ҳамма ашёларини ва Чодирга тегишли бўлган барча нарсаларни топшир. Йўлга чиққанларингизда, левилар Чодирни ва ундаги ҳамма ашёларни кўтариб юрсинлар. Чодирни асраб–авайлаб, унинг ёнига ўз чодирларини тиксинлар. Левилар Учрашув чодирида Ҳорунга ва бутун Исроил жамоасига хизмат қилиб, Чодирга оид бўлган барча юмушларни бажаришсин. Левиларни Исроил халқи орасидан ажратиб олиб, Ҳорун ва унинг ўғиллари ихтиёрига топширганман. Левилар Исроил халқи номидан Учрашув чодирида хизмат қиладилар. Исроил халқи Чодирга яқин келиб қолганда, юз берадиган кулфатдан левилар уларни ҳимоя қилади.” Левилар сизларнинг назоратингиз остида хизмат қилиб, Муқаддас чодирга оид барча юмушларни бажаришади. Лекин улар муқаддас жиҳозларга ва қурбонгоҳга зинҳор яқинлашмасинлар, акс ҳолда, улар ҳам, сизлар ҳам ҳалок бўласизлар. Левилар сизларга қўшилишиб, Учрашув чодиридаги барча вазифаларни бажаришсин. Левилардан бошқа бирортаси сизлар билан бирга хизмат қилмасин. Менинг ғазабим Исроил халқига қарши яна авж олмаслиги учун Чодирнинг Муқаддас хоналарида ва қурбонгоҳда фақатгина сен ўғилларинг билан хизмат қилгин.
Выбор основного перевода