Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Саҳрода
Параллельные места
Юсуфнинг ўғиллари Манаше ва Эфрайимдан келиб чиққан уруғлар қуйидагилардир: Манашедан келиб чиққан уруғлар шулардир: Мохирдан Мохир уруғи келиб чиқди. Гилад уруғи Мохирнинг ўғли Гиладдан келиб чиққан. Гиладдан келиб чиққан уруғлар қуйидагичадир: Язардан Язар уруғи, Халекдан Халек уруғи, Осриёлдан Осриёл уруғи, Шакамдан Шакам уруғи, Шамидодан Шамидо уруғи, Хафердан Хафер уруғи келиб чиққан. Хафер ўғли Залофходнинг ўғли йўқ, қизлари бор эди, холос. Залофход қизларининг исмлари Махло, Нуваҳ, Хўглах, Милхо ва Тирза эди. Манаше уруғлари мана шулардан иборатдир. Улар саналганда, 52.700 киши чиқди.
Выбор основного перевода