Агар бобом Иброҳимнинг Худоси, отам Исҳоқ сажда қиладиган Худо мен билан бўлмаганда эди, шубҳасиз, сиз мени қуппа–қуруқ қайтарган бўлардингиз. Лекин Худо менинг қийналганимни, оғир меҳнатимни кўрди. Шу сабабдан У ўтган кеча сизга зоҳир бўлиб, ноҳақлигингизни айтган.