Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бечораҳолларни У тупроқдан кўтарар, Фақирларни ахлатдан олиб чиқиб юксалтирар. Уларга шаҳзодалар ёнидан жой берар, Шуҳрат тахтини мерос қилиб берар. Чунки Эгамникидир замин устунлари, Устунларнинг устига қўйгандир У оламни. Миср шоҳи одам юбориб, Юсуфни қутқарди, Элларнинг ҳукмдори уни озод қилди. Тупроққа қорилган бечораҳолларни У кўтаради, Фақирларни ахлат уюмидан олиб, юксалтиради. Уларга шаҳзодалар ёнидан жой беради, Ўз халқининг шаҳзодалари билан бирга ўтқазади. Ориёх зудлик билан Дониёрни шоҳ ҳузурига олиб кириб: — Эй олампаноҳ, каминангиз Яҳудо асирлари орасидан тушингизни таъбирлаб берадиган бир одамни топиб келди, — деди.
Выбор основного перевода