Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Юсуф билан бирга бўлиб, унга кўп муваффақият келтирарди. Юсуф Мисрлик хўжайинининг хонадонида хизмат қилиб юраверди. Шундай қилиб, Юсуф хўжайинининг илтифотига сазовор бўлди, хўжайинининг мулозими бўлиб қолди. Пўтифар Юсуфни ўз хонадони устидан назоратчи қилиб, бутун мол–мулкини унга ишониб топширди. Эгамиз Юсуф билан бирга бўлиб, унинг ҳамма ишларида муваффақият келтирарди. Шунинг учун Юсуф масъул бўлган ишларга зиндонбоши аралашмасди. Мен шундай қиламанки, Мисрликлар сизларга илтифот кўрсатадилар. Сизлар кетаётганларингизда бўш қўл билан чиқиб кетмайсизлар. Эгамиз Мисрликларни шундай қилдики, улар Исроил халқига илтифот кўрсатдилар. Мусони ҳам Миср юртида, фиръавннинг аъёнлари, Миср халқи кўз олдида ғоят улуғ қилган эди. Эгамиз Мисрликларни шундай қилдики, улар Исроил халқига илтифот кўрсатдилар. Исроил халқи нима сўраса, улар бердилар. Шу йўл билан Исроил халқи, ғолиб лашкардай, Мисрликларнинг бойликларини олиб кетди. Юсуфнинг сўзлари бажо бўладиган вақт келгунча, Эгамизнинг каломи Юсуфни синади. Уларни асир олганларни Шафқатли бўлишга ундади. Худонинг иродаси билан Дониёр бош мулозимнинг мурувватию илтифотига сазовор бўлган эди. уни ҳамма кулфатлардан сақлаб қолди. Худо Юсуфни шунчалик доно қилдики, у Миср фиръавнининг илтифотига сазовор бўлди. Фиръавн Юсуфни бутун Миср ва ўзининг хонадони устидан ҳоким қилиб тайинлади.
Выбор основного перевода