Яҳудо ва унинг ўғиллари — Ғур, Ўнан, Шело, Параз ва Зерах. (Лекин Ғур ва Ўнан Канъон юртида вафот этган эдилар.) Параз ва унинг ўғиллари — Хазрон ва Хомул.
Яҳудонинг Ғур, Ўнан ва Шело деган ўғиллари бор эди. Бу учала ўғилни унга Канъонлик Ботшува туғиб берганди. Яҳудонинг тўнғич ўғли Ғур Эгамизнинг олдида қабиҳ ишлар қилгани учун, Эгамиз унинг жонини олди.