Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сеир ўғиллари — Лўтон, Шўвал, Зибўн, Анаҳ, Дишон, Эзер ва Дишан. Лўтоннинг ўғиллари — Хўри билан Хўмам. Лўтоннинг Тимна деган синглиси ҳам бор эди. Шўвалнинг ўғиллари — Элиён, Монахат, Эбал, Шафо ва Ўнам. Зибўннинг ўғиллари — Оё билан Анаҳ. Анаҳнинг ўғли — Дишон. Дишоннинг ўғиллари — Хамдон, Эшбон, Йитрон ва Херон. Эзернинг ўғиллари — Билхан, Завон ва Оқон. Дишаннинг ўғиллари — Уз ва Орон. Сеир тоғларидаги Хорим халқини чўлнинг четидаги Эл–Поронгача таъқиб қилиб бориб, мағлуб қилдилар. Сеирда анча олдин Хорим халқи яшаган. Аммо Эсов авлоди ўша ерларни улардан тортиб олганди. Исроил халқи Эгамиз мулк қилиб берган юртда халқларни йўқ қилгандай, Эсов авлоди ҳам Хорим халқини йўқ қилиб, уларнинг ерларига жойлашиб олган эди.) Сеирда яшаётган Эсов авлоди учун ҳам Эгамиз худди шундай қилган эди. Хорим халқини Эгамиз йўқ қилди. Эсов авлоди Хорим халқининг ерини қўлга киритиб, уларнинг ўрнига ўзлари жойлашиб олишди. Улар ҳозиргача ўша ерда яшайди.
Выбор основного перевода