Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қолаверса, Ибромнинг чўпонлари билан Лутнинг чўпонлари ўртасида жанжал чиқиб қолди. Бу пайтда ўша юртда Канъон ва Париз халқлари яшардилар. Дишоннинг ўғиллари исми Хамдон, Эшбон, Йитрон ва Херон эди. Эзернинг ўғиллари исми Билхан, Завон ва Оқон эди. Ҳеч қачон шерик бўлмасман уларнинг фитналарига, Асло қўшилмасман уларнинг йиғинларига. Улар ғазаб ила ўлдирдилар инсонларни, Роҳатланиш учун майиб қилдилар ҳўкизларни. Исроил халқи ишбошилари: — Сизлар бизни фиръавнга, унинг аъёнларига ёмон кўрсатиб қўйдингизлар, — дейишди. — Бизни ўлдиришига сабаб топиб бердингиз. Эгамиз қилмишларингизни кўриб, жазоингизни берсин! Ёшуа: “Бошимизга роса ҳам кулфат келтирдинг–ку. Мана энди бугун Эгамиз сенинг бошингга ҳам кулфат келтиради”, — деди. Бутун Исроил халқи Охунни ва унинг оиласини тошбўрон қилиб ўлдирди–да, уларнинг жасадларини оловда куйдирди. Шундай қилиб, Шоул Филистлар қўнолғасини енгганини ва Филистлар Исроил халқидан нафратланганини Исроил халқининг ҳаммаси билди. Сўнг лашкар Гилгалда Шоулнинг атрофига тўпланди. Оммон халқи “Энди Довуднинг ғазабига дучор бўлдик”, деб ўйлади. Улар ҳар томонга хабар жўнатиб, Байт–Рехоб ва Зўво шаҳарларидан Орам халқининг 20.000 сипоҳини, Махо шаҳри шоҳидан 1000 нафар сипоҳни ва Тов халқидан 12.000 сипоҳни ёлладилар. Ўша вақтда уларнинг сони кам эди, Ҳа, жуда камчилик эдилар. Улар бу юртга келгинди эди.
Выбор основного перевода