Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
ўша ерда яшаб тур. Агар шундай қилсанг, Мен сен билан бирга бўламан, сенга барака бераман. Мана шу ерларнинг ҳаммасини сенга ва сенинг наслингга бераман. Отанг Иброҳимга берган ваъдамда тураман. Ўша куни кечаси Эгамиз Исҳоққа зоҳир бўлиб, деди: — Мен отанг Иброҳимнинг Худосиман. Қўрқма, Мен сен билан биргаман. Ўз қулим Иброҳимнинг ҳақи–ҳурмати учун сенга барака бераман, сенга сон–саноқсиз насл ато қиламан. Эгамиз ҳам Ёқубга: — Ота–боболарингнинг юртига, қариндош–уруғларингнинг олдига қайт, Мен сен билан бирга бўламан, — деди. Ниҳоят, Ёқуб бутун хонадон аҳлини бошлаб Луз шаҳрига етиб келди. (Луз ҳозир Байтил деб юритилади.) Шундан кейин Ёқуб Юсуфга деди: — Менинг умрим охирлаб боряпти. Лекин Худо сизлар билан бирга бўлади, сизларни ота–боболарингизнинг ерига яна қайтариб олиб боради. “Эгам сенга барака берсин, Сени Ўз паноҳида асрасин! Худо инсон эмаски, У ёлғон гапирса, У одам эмаски, фикрини ўзгартирса. У доим ваъдаси устидан чиқар! Ўз айтганларин албатта бажарар! Дадил ва ботир бўлинглар, улардан қўрқманглар, ваҳимага тушманглар. Эгангиз Худонинг Ўзи сизлар билан бирга боради, сизларни ташлаб кетмайди, сизларни тарк этмайди. Эгамизнинг Ўзи сенинг олдингда боради, Унинг Ўзи сен билан бирга бўлади, сени ташлаб кетмайди, тарк этмайди. Қўрқма, ваҳимага тушма. Эгамиз сени ҳар қандай хатардан асрайди, Жонингни Эгамиз омон сақлайди. Ҳозир ва то абад қаерга борсанг ҳам, Эгамиз доим сенга посбонлик қилади.
Выбор основного перевода