Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Буюк халқнинг отаси қиламан сени, Барака бераман сенга, Улуғ қиламан сенинг номингни, Барака манбаи бўласан сен. Шу ерда Эгамиз Ибромга зоҳир бўлиб: “Мана шу юртни сенинг наслингга бераман”, деди. Шундай қилиб, Ибром зоҳир бўлган Эгамизга атаб ўша ерда қурбонгоҳ қурди. Сен кўриб турган ҳамма ерни сенга ва сенинг наслингга абадий мулк қилиб бераман. Шундай қилиб, ўша куни Эгамиз Ибром билан аҳд қилди ва шундай деди: — Мен сенинг наслингга Мисрдаги дарёдан тортиб буюк Фурот дарёсигача бўлган жойларни Иброҳим бу ердан кўчиб, жанубга — Нагав чўли томонга йўл олди ва Кадеш билан Шур оралиғида жойлашди. Кейинроқ Гарорга кетди. У ерда бир оз яшади. — Эганг айтмоқда: “Менга итоат қилганинг учун, ҳатто ягона ўғлингни ҳам Мендан аямаганинг учун Ўзимнинг номим билан қасамёд қиламан: сенга албатта қут–барака бераман. Наслингни осмондаги юлдузлардай, денгиз қирғоғидаги қумдай сон–саноқсиз қилиб кўпайтираман. Наслинг ғанимларининг дарвозаларини эгаллайдилар. Менга итоат қилганинг учун ер юзидаги ҳамма халқлар сенинг наслинг орқали барака топади.” Шуни билгинки, Мен сен билан биргаман, қаерга бормагин, Мен сени сақлайман. Шу юртга сени яна қайтариб олиб келаман. Мен сени ҳеч қачон тарк этмайман, берган ваъдаларимни охиригача бажараман.
Выбор основного перевода