Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Ханнага ғамхўрлик қилди. У ҳомиладор бўлиб, яна уч ўғил, икки қиз туғди. Ёш Шомуил эса Эгамизнинг ҳузурида ўсиб–улғайди. Мен Сорага марҳамат кўрсатаман. Мен ундан сенга ўғил ато қиламан. Ҳа, Мен Сорага шунчалик барака бераманки, у кўп халқларнинг онаси бўлади. Унинг насллари орасидан шоҳлар чиқади. — Йўқ, хотининг Сора сенга ўғил туғиб беради, — деди Худо. — Сен ўғлингнинг отини Исҳоқ қўясан. Мен ўғлинг билан ва унинг келгуси насли билан абадий аҳдимни давом эттираман. Лекин Мен Ўз аҳдимни туғиладиган ўғлинг Исҳоқ билан қиламан. Келгуси йили худди шу пайтда Сора сенга Исҳоқни туғиб беради. Улардан бири: — Мен келгуси йили шу пайтда қайтиб келганимда, хотининг Сора ўғилли бўлади, — деди. Сора чодир пардасининг орқасида, чодирга киравериш ёнида бу суҳбатни эшитиб турарди. Чўрисиники инсон ташаббуси билан, озод хотининики эса Худонинг ваъдасига биноан туғилган эди.
Выбор основного перевода