Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо адолатга хиёнат қиладими? Қодир Худо ҳақиқатнинг йўлини тўсадими? Айбсиз кишини Худо ҳеч рад қилмайди, Ёвузларга эса ёрдам қўлини узатмайди. Шунинг учун менга қулоқ солинг, заковатлилар. Худо асло фосиқлик қилмас, Қодир Худо ноҳақлик қилмас. Одамлар айтар: “Шубҳасиз, солиҳга мукофот бордир, Ер юзида ҳукм қилувчи Худо албатта бордир.” Солиҳларга эса яхшилик кўрасан, деб айтинг, Улар ўз ишларининг самарасидан лаззат топади. Аммо фосиқларнинг ҳолига вой! Бошларида кулфат, Ахир, қилмишларига яраша қайтади ўзларига. Инсоний фикр юритиб айтайин: агар бизнинг қабиҳлигимиз Худонинг одиллигини янада очиқроқ кўрсатса, нима ҳам дердик? Бошимизга қаҳр–ғазаб ёғдиргани учун Худо адолатсизми? Йўқ, асло! Худо одилдир. Худо адолатсиз бўлганда эди, қандай қилиб дунёни ҳукм қила оларди?!
Выбор основного перевода