Шунда Роҳила Ёқубга деди: — Ана, чўрим Билхахнинг ёнига киринг. У менга бола туғиб берсин, токи чўрим орқали мен ҳам болали бўлайин.
Шундай қилиб, Роҳила эрига Билхахни олиб берди. Ёқуб Билхахнинг ёнига кирди.
Леах бола туғишдан қолганини англаб етди. Шунда у ҳам ўзининг чўриси Зилпони Ёқубга олиб берди.
Зилпо Ёқубга ўғил туғиб берди.