Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Хабаққуқ
1 2 3
Параллельные места
Такаббурлар ҳузурингда тура олмайдилар, Ҳамма бадкирдорларни Сен ёмон кўрасан. Ўзинг кўргансан, эй Эгам, сукут сақлама! Эй Раббий, мендан ҳеч узоқлашма! Шу ишларни қилганингда, сукут сақладим, Мени ҳам ўзингга ўхшаган, деб ўйладинг. Энди–чи, айбингни бўйнингга қўйиб, Сени ҳукм қиламан. Шафқат қил менга, эй Худо, Одамлар мени таъқиб қилмоқда, Ғанимларим кун бўйи мени эзмоқда. Бўҳтончилар кун бўйи мени таъқиб қилади, Кўплари менга ҳужум қилади, эй Худойи Таоло! Дунёнинг энг четидан қўшиқлар эшитармиз: “Одил Худога шарафлар бўлсин!” Аммо мен: “Тамом бўлдим! Тамом бўлдим! Энди ҳолимга вой! — дедим. — Хоинлар сотмоқдалар, Ҳа, улар хоинлик қилмоқдалар!” Сен билан даъволашганимда, эй Эгам, Сен ҳар доим ҳақ бўлиб чиқасан. Шундай бўлса–да, Сен билан яна гаплашмоқчиман, Адолат хусусида савол бермоқчиман. Нечун фосиқларнинг иши юришади? Нечун мунофиқлар роҳатда яшайди? Уларни Сен экиб ундирдинг, Улар ўсиб ҳосилга кирдилар. Номинг уларнинг оғзидан тушмайди, Аммо диллари Сендан узоқдир. Оқибатда қонун ўз кучини йўқотди, адолат эса поймол бўлди. Фосиқлар солиҳлардан баланд келгани учун ноҳақ ҳукм чиқариляпти. Покдил бўлганлар бахтлидир, Чунки улар Худони кўрадилар.
Хабаққуқ
1 2 3
Выбор основного перевода