Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Хабаққуқ
1 2 3
Параллельные места
У суянган Қоям, Унинг ишлари комил, Ҳамма йўллари адолатлидир. Худо садоқатлидир, Унда ёлғон йўқ, У ҳақ ва одилдир. Қадимдан бор бўлган Худо сенинг паноҳингдир, Унинг абадий қўллари сени тутиб туради. У душманларингни олдингдан ҳайдайди, Сенга: «Уларни қириб ташла!» деб айтади. Эй Эгам! Ғазаб билан менга танбеҳ бермагин, Қаҳринг сочиб, менга жазо бермагин. Эй Раббий, насллар оша Сен паноҳимиз бўлган эдинг. Сенинг тахтинг қарор топган азалдан, Сен Ўзинг мавжудсан азалдан. Эгам айтар: “Мана Оссурия! Ғазабимнинг ҳассаси! Унинг қўлидадир қаҳримнинг таёғи! Мен уни шаккок элга қарши юбораман, Ғазабимни ўша халққа қарши сочаман, Овлаб, ўлжа қил, деб унга амр қиламан. Халқларни лойдай оёқ ости қилади у. Аммо Оссурия Менинг қуролим эканини Хаёлига ҳам келтирмас, Булар ҳақида у ўйламас ҳам. Унинг фикри–ёди: Халқларни қириб ташлашдир, Битта қўймай уларни йўқ қилишдир. Эй Эгам, мени жаҳл устида жазоламагин. Адолатинг ила ҳақ йўлга солгин, Акс ҳолда, мени йўқ қилиб юборасан. Сен, эй қулим Ёқуб, қўрқма, Мен сен билан бирга бўламан, — деб айтмоқда Эгамиз. — Сени халқлар орасига тарқатиб юборган эдим, Энди ўша халқларнинг ҳаммасини қириб ташлайман. Сени эса қириб юбормайман, Аммо жазосиз ҳам қолдирмайман. Адолат ила жазоингни бераман.” Сарвари Олам шундай дейди: — Эй Ёқуб ўғлонлари, Мен Эгангизман. Мен ҳеч қачон ўзгармайман! Шунинг учунгина сизлар йўқ бўлиб кетмадингизлар. Ота–боболарингиз қонун–қоидаларимдан юз ўгирдилар. Сизлар ҳам улар сингари қонунларимга риоя қилмадингизлар. Энди тавба қилинглар. Ҳа, Менинг олдимга қайтиб келинглар. Шунда Мен ҳам олдингизга қайтиб бораман. Аммо сизлар: “Нега тавба қилишимиз керак?” деб сўрайсизлар.
Хабаққуқ
1 2 3
Выбор основного перевода