Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
4 Шоҳлар
Параллельные места
Шунда Тишба шаҳридан бўлган Илёс пайғамбарга Эгамизнинг фариштаси гапирди: — Қани, бўл, Самария шоҳи юборган чопарларга пешвоз чиқиб, уларга шу гапларни етказ: “Нима учун сизлар Эхрон шаҳрининг худоси Баал–Забубдан, шоҳ соғаярмикан, деб сўраб билиш учун боряпсизлар?! Исроилда Худо йўқ деб ўйлаяпсизларми?! Чопарлар Охозиёга айтдилар: — Қаршимиздан бир одам бизга пешвоз чиқди. Сизнинг ҳузурингизга қайтишимизни, шу хабарни етказишимизни айтди: “Эгамиз шундай демоқда: нимага сен Эхроннинг худоси Баал–Забубдан, соғаярмиканман, деб сўраб билиш учун чопарлар жўнатдинг? Исроилда Худо йўқ деб ўйладингми?! Шу қилганинг учун ётган жойингдан турмай, ўласан.” Элишай Дамашққа келди. Орам шоҳи Банҳадад хаста эди. “Пайғамбар шу ерга келибди”, деб шоҳга хабар етказишди. Шоҳ шунда Хазайил деган одамга деди: — Бирорта ҳадя олгин–да, пайғамбарга пешвоз чиқ. У орқали Эгамиздан сўраб кўр–чи, мен шу касалликдан халос бўлармиканман. Хазайил Дамашқдаги энг яхши ҳадялардан қирқта туяга юклаб, Элишайни кутиб олгани кетди. Элишайнинг олдига келгач, унга шундай деди: — Орам шоҳи — қулингиз Банҳадад мени сизнинг ҳузурингизга юборди. “Шу касалликдан халос бўлармиканман ёки йўқмикан, билиб кел”, деди. — Шоҳнинг ҳузурига бориб, албатта соғайиб кетаркансиз, деб айт, — деди Элишай Хазайилга, — лекин Эгамиз менга аён қилди: шоҳ ўлади. Ўғилни отасидан, қизни онасидан, келинни қайнанасидан ажратиш учун келганман. Қуддусдан келган Таврот тафсирчилари эса: — Унинг ичига Баалзабул кириб олган. У Баалзабулнинг — инс–жинслар ҳукмдорининг кучи билан жинларни қувиб чиқаряпти, — дейишди.
4 Шоҳлар
Выбор основного перевода