Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сулаймон Худонинг уйи учун пойдевор қўйди, пойдеворнинг узунлиги (қадимги ўлчов бирлигига асосан) 60 тирсак, эни 20 тирсак эди. Уйнинг асосий хонаси олдида айвон бўлиб, айвоннинг узунлиги асосий хонанинг эни билан бир ўлчовда — 20 тирсак, баландлиги ҳам 20 тирсак эди. Сулаймон айвоннинг ичини тоза олтин билан қоплатди. Сургун бўлган пайтимизнинг йигирма бешинчи йили биринчи ойининг ўнинчи кунида Қуддус қулаганига ўн тўрт йил бўлган эди. Ўша куни Эгамизнинг қудрати мени қамраб олиб, кўтариб кетди. Ваҳийда Худо мени Исроил юртига олиб бориб, жуда баланд бир тоғнинг устига турғизиб қўйди. У ердан мен жануб томонда жойлашган шаҳарга ўхшаш бир нечта бинони кўрдим. Худо мени ўша ерга яқинроқ олиб борганда, мен дарвоза ёнида турган бир одамни кўриб қолдим. Ўша одамнинг бутун вужуди ярқироқ мисдай товланиб турар эди. Унинг қўлида ўлчов асбобларидан зиғир арқон ва чизғич бор эди. У менга шундай деди: “Эй инсон, мен сенга кўрсатадиган ҳамма нарсага яхшилаб эътибор бер, сен шу сабабдан бу ерга келтирилгансан. Яхшилаб қулоқ сол, чунки сен кўрганларингни Исроил халқига айтиб беришинг керак.” Мен Маъбад ҳовлисини ўраб турган бир деворни кўрдим. Дарвоза ёнида турган ўша одам чизғичи билан деворни ўлчади. Чизғичининг узунлиги олти узун тирсак бўлиб, ҳар бир узун тирсак бир тирсагу тўрт энли эди. Деворнинг қалинлиги олти тирсак, баландлиги ҳам олти тирсак чиқди.
Выбор основного перевода