Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ички парда Чодир шипидаги илгаклар остида осилиб турсин. Аҳд сандиғи ички парданинг орқасига олиб кирилсин. Ички парда Муқаддас хонани Энг муқаддас хонадан ажратиб туради. Сандиқнинг қопқоғи Энг муқаддас хонага олиб кирилсин, уни Аҳд сандиғи устига қўйдир. Руҳонийлар Эгамизнинг Аҳд сандиғини алоҳида аталган жойга — Энг муқаддас хонага, карубларнинг қанотлари остига қўйишди. Сулаймон Энг муқаддас хонани ҳам қурдирди. Бу хонанинг узунлиги асосий хонанинг эни билан бир ўлчовда — 20 тирсак, эни ҳам 20 тирсак эди. Сулаймон бу хонани 1300 пуд тоза олтин билан қоплатди. Чодирнинг ички пардаси орқасида Энг муқаддас хона деб аталган яна бир хона бор эди.
Выбор основного перевода