Эй Коринфликлар! Сизларга бемалол, очиқ–ойдин гапирдик. Сизларга бағримизни кенг очдик.
Биз сизлардан меҳр–муҳаббатимизни аямадик, сизлар эса ўз меҳрингизни биздан қизғанасиз.
Сизларга ўз фарзандларимга гапираётгандай гапиряпман. Биз сизларга қандай муомала қилсак, сизлар ҳам бизга шундай муомала қилинг: бизга бағрингизни кенг очинг.