Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Фосиқнинг азоби кўпдир, Лекин Эгамиздан умидворларни Содиқ севги қуршаб олади. Йиғлаётганлар бахтлидир, Чунки улар тасалли топадилар. Хоин Яҳудо эса Исонинг ўлимга маҳкум этилганини билиб, қилган ишидан пушаймон бўлди. У ўттиз кумуш тангани бош руҳонийлар билан йўлбошчиларга қайтариб олиб келди. У: — Мен гуноҳ қилдим! Бегуноҳ одамга хоинлик қилдим, — деди. Улар эса: — Бизга нима?! Бу сенинг ишинг! — дейишди. Яҳудо кумуш тангаларни Маъбадга отиб юборди–да, чиқиб кетди. У бориб, ўзини осиб ўлдирди. Сўнг учинчи марта Бутрусдан сўради: — Юҳанно ўғли Шимўн, сен Мени яхши кўрасанми? Исо учинчи марта яна шу саволни бергани учун Бутрус хафа бўлди. — Раббим! Сиз ҳамма нарсани биласиз, мен Сизни яхши кўришимни ҳам биласиз, — деди Бутрус. Исо унга шундай деди: — Қўйларимни ўтлат! Улар бу сўзларни эшитиб, жим бўлиб қолдилар. Сўнг Худога ҳамду сано айтиб: — Худо ҳатто ғайрияҳудийларни ҳам ҳаётга элтадиган тавбага олиб борибди, — дедилар. Мен эса Раббимиз Исо Масиҳнинг хочидан бошқа ҳеч нарса билан мақтанмайман. Ўша хоч туфайли бу дунё мен учун ўлган, мен эса бу дунё учун ўлганман. Одам тарбия олаётганда хурсанд бўлмайди, аксинча, қайғуради. Аммо бундай тарбияни олган одам кейинчалик тинч–тотув ва солиҳ ҳаёт кечиради. Ўзингизга маълумки, кейин Эсов ваъда қилинган меросни олиш учун отасидан: “Мени дуо қилинг”, деб сўради, аммо отаси уни рад этди. Эсов кўз ёш тўкиб, отасига ёлворса–да, воз кечган меросини қайтариб олишга асло имкон йўқ эди. Агар сизлар Худони мамнун қилмоқчи бўлиб, тўғри иш қилсангиз–у, ноҳақ азобларга чидасангиз, Худони рози қилган бўласиз.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Выбор основного перевода