Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Нар — Кишнинг отаси, Киш шоҳ Шоулнинг отаси эди. Шоулнинг тўртта ўғли бўлиб, исмлари Йўнатан, Малкишува, Абунадав ва Ишбосит эди. Йўнатандан Мефибосит туғилди, Мефибоситдан Михо туғилди. Михонинг Питўн, Малек, Тария ва Охоз деган ўғиллари бор эди. Охоздан Ёҳуваддо туғилди, Ёҳуваддодан Элимат, Озмобит ва Зимри туғилдилар. Зимридан Мўзо туғилди, Мўзодан Бина туғилди, Бинадан Рафиё туғилди, Рафиёдан Эласах туғилди, Эласахдан Озиёл туғилди. Озиёлнинг олтита ўғли бўлиб, уларнинг исмлари Озриком, Бохару, Исмоил, Шариё, Ободиё ва Ханон эди. Озиёлнинг ўғиллари ана шулар эдилар. Бенямин қабиласида Киш деган бир одам бор эди. Киш — Абилнинг ўғли, Абил — Зарорнинг ўғли эди. Зарор — Бахуратнинг, Бахурат — Офиёхнинг ўғли эди. Бенямин қабиласидан бўлган Киш анча обрўли одам эди. Абнурнинг отаси Нар ва Шоулнинг отаси Киш ака–ука эдилар. Нар ва Кишнинг отаси Абил эди. Энди Филистлар Шоул билан унинг ўғиллари ортидан тушдилар. Натижада Шоулнинг ўғиллари Йўнатан, Абунадав ва Малкишува ўлдирилди. Филистлар Шоул билан унинг ўғиллари ортидан тушдилар. Натижада Шоулнинг ўғиллари Йўнатан, Абунадав ва Малкишува ўлдирилди.
Выбор основного перевода