Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бенямин ўғиллари — Белах, Бохир, Ошбол, Гера, Нўъмон, Эхи, Рўш, Мупим, Хупим ва Ард. Бенямин ўғилларидан келиб чиққан уруғлар шулардир: Белахдан Белах уруғи, Ошболдан Ошбол уруғи, Охирамдан Охирам уруғи, Шафуфамдан Шафуфам уруғи, Хуфамдан Хуфам уруғи келиб чиққан. Белахнинг ўғиллари Ард ва Нўъмондан келиб чиққан уруғлар шулардир: Арддан Ард уруғи, Нўъмондан Нўъмон уруғи келиб чиққан. Бенямин уруғлари мана шулардан иборатдир. Улар саналганда, 45.600 киши чиқди. Беняминнинг бешта ўғли бор эди. Тўнғич ўғли — Белах, иккинчиси — Ошбол, учинчиси — Ахрах, тўртинчиси — Нўхах, бешинчиси Рафа эди. Белахнинг ўғиллари қуйидагилардир: Адар, Гера, Абиҳуд, Абушува, Нўъмон, Охўва, Гера, Шафуфон ва Хуром. Эҳуднинг Нўъмон, Охиё ва Гера исмли ўғиллари бўлиб, улар Гебо шаҳри аҳолисининг уруғбошилари эдилар. Гебо аҳолиси Монахатга қувиб юборилганда, Гера халқни бошлаб кетган эди. Геранинг Уззо ва Охихуд исмли икки ўғли бор эди. Эҳуднинг Нўъмон, Охиё ва Гера исмли ўғиллари бўлиб, улар Гебо шаҳри аҳолисининг уруғбошилари эдилар. Гебо аҳолиси Монахатга қувиб юборилганда, Гера халқни бошлаб кетган эди. Геранинг Уззо ва Охихуд исмли икки ўғли бор эди. Шахарайим иккала хотини Баро ва Хушимни қўйиб юборгандан кейин, Мўаб юртида ўғиллар кўрган эди. Ҳўдаш исмли янги хотини унга Йўвов, Зибиё, Мешо, Малкам, Юс, Саҳиё ва Мирмо деган етти ўғил туғиб берган эди. Шахарайимнинг бу ҳамма ўғиллари уруғбошилар эдилар. Шахарайимнинг яна Абутав ва Элфал деган иккита ўғли ҳам бор эди. Шахарайим Мўабга кўчиб келмасдан олдин, бу ўғилларни унга хотини Хушим туғиб берган эди. Элфалнинг Ибир, Мишом, Шамад, Бариё ва Шема деган ўғиллари бор эди. Шамад Онў ва Лўд шаҳарларини, шунингдек, буларнинг атрофидаги қишлоқларни барпо қилган эди. Бариё билан Шема эса Ойжавлон шаҳри аҳолисининг уруғбошилари бўлиб, Гат аҳолисини қувиб юборган эдилар. Элфалнинг Ибир, Мишом, Шамад, Бариё ва Шема деган ўғиллари бор эди. Шамад Онў ва Лўд шаҳарларини, шунингдек, буларнинг атрофидаги қишлоқларни барпо қилган эди. Бариё билан Шема эса Ойжавлон шаҳри аҳолисининг уруғбошилари бўлиб, Гат аҳолисини қувиб юборган эдилар. Охё, Шошах, Ёримўт, Забадиё, Арод, Эдер, Микойил, Йишпо ва Йўхо Бариёнинг ўғиллари эди. Забадиё, Машуллом, Хизқи, Хабер, Йишмарай, Йизлиё ва Йўвов Элфалнинг ўғиллари эди. Яхим, Зихри, Забди, Эливенай, Зиллатай, Элиёл, Одаё, Бароё ва Шимрот Шимахнинг ўғиллари эди. Йишпон, Ибир, Элиёл, Абдўн, Зихри, Ханон, Ханониё, Элам, Онтўтиё, Йифдаё ва Панувал Шошахнинг ўғиллари эди. Шамшарай, Шахариё, Оталиё, Яршиё, Илёс ва Зихри Ерохамнинг ўғиллари эди. Уларнинг ҳаммаси ўз наслининг уруғбошилари бўлиб, исмлари ўз насли насабномасида қайд этилган эди. Улар Қуддусда яшадилар. Явиёл Гивон шаҳрига асос солиб, ўша шаҳарда ўрнашди. Хотинининг исми — Махо, тўнғич ўғлининг исми — Абдўн, кейингилариники Зур, Киш, Баал, Нар, Надов, Гадўр, Охё, Закариё ва Михлўт эди. Михлўт Шимомнинг отаси эди. Улар Қуддусда ўз уруғлари билан ёнма–ён яшарди. Нар — Кишнинг отаси, Киш шоҳ Шоулнинг отаси эди. Шоулнинг тўртта ўғли бўлиб, исмлари Йўнатан, Малкишува, Абунадав ва Ишбосит эди. Йўнатандан Мефибосит туғилди, Мефибоситдан Михо туғилди. Михонинг Питўн, Малек, Тария ва Охоз деган ўғиллари бор эди. Охоздан Ёҳуваддо туғилди, Ёҳуваддодан Элимат, Озмобит ва Зимри туғилдилар. Зимридан Мўзо туғилди, Мўзодан Бина туғилди, Бинадан Рафиё туғилди, Рафиёдан Эласах туғилди, Эласахдан Озиёл туғилди. Озиёлнинг олтита ўғли бўлиб, уларнинг исмлари Озриком, Бохару, Исмоил, Шариё, Ободиё ва Ханон эди. Буларнинг ҳаммаси Озиёлнинг ўғиллари эди. Озиёлнинг укаси Эшехнинг учта ўғли бўлиб, тўнғичи — Улом, иккинчиси — Ёуш, учинчиси Элифалет эди. Уломнинг ўғиллари баҳодир жангчи ва камонкашлар эдилар. Уларнинг кўп ўғиллари ва набиралари бор эди, ҳаммаси бўлиб 150 нафар эди. Бенямин қабиласи мана шулардан иборат эди.
Выбор основного перевода