Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бу созандалар қариндошлари билан бирга 288 кишини ташкил қилиб, Эгамизнинг ҳузурида юксак маҳорат билан мусиқа чалишар эди. Улар хонадонларига кўра, 24 гуруҳга бўлинди. Ҳар бир гуруҳ 12 кишидан ташкил топган бўлиб, бир раҳбарга эга эди. Уларнинг ҳаммаси — ёшу қари, устозу шогирд ўз вазифаларини билиб олиш учун қуръа ташлашди. Биринчи қуръа Осиф хонадонидаги Юсуф ва унинг гуруҳига тушди. Иккинчи қуръа Гадалиё ва унинг гуруҳига тушди. Учинчи қуръа Заккур ва унинг гуруҳига тушди. Тўртинчи қуръа Зари ва унинг гуруҳига тушди. Бешинчи қуръа Натаниё ва унинг гуруҳига тушди. Олтинчи қуръа Буккиёх ва унинг гуруҳига тушди. Еттинчи қуръа Осорилах ва унинг гуруҳига тушди. Саккизинчи қуръа Ешаё ва унинг гуруҳига тушди. Тўққизинчи қуръа Маттаниё ва унинг гуруҳига тушди. Ўнинчи қуръа Шимах ва унинг гуруҳига тушди. Ўн биринчи қуръа Узиёл ва унинг гуруҳига тушди. Ўн иккинчи қуръа Хашавиё ва унинг гуруҳига тушди. Ўн учинчи қуръа Шавувол ва унинг гуруҳига тушди. Ўн тўртинчи қуръа Маттитиё ва унинг гуруҳига тушди. Ўн бешинчи қуръа Яримўт ва унинг гуруҳига тушди. Ўн олтинчи қуръа Ханониё ва унинг гуруҳига тушди. Ўн еттинчи қуръа Ёшбахаша ва унинг гуруҳига тушди. Ўн саккизинчи қуръа Хонин ва унинг гуруҳига тушди. Ўн тўққизинчи қуръа Малўти ва унинг гуруҳига тушди. Йигирманчи қуръа Элиота ва унинг гуруҳига тушди. Йигирма биринчи қуръа Хўтир ва унинг гуруҳига тушди. Йигирма иккинчи қуръа Гидалти ва унинг гуруҳига тушди. Йигирма учинчи қуръа Махазийўт ва унинг гуруҳига тушди. Йигирма тўртинчи қуръа Ромамтизер ва унинг гуруҳига тушди. У ерда хизмат қилган одамлар қуйидаги уруғлардан эди: Қўшиқчи Хаман Қоҳот уруғидан бўлиб, унинг насабномаси қуйидагича эди: Хаман — Йўэлнинг ўғли, Йўэл — Шомуилнинг ўғли, Хаманнинг ўнг қўл ёрдамчиси Осиф исмли қариндоши эди. Осифнинг насабномаси қуйидагича эди: Осиф — Бархиёнинг ўғли, Бархиё — Шимонинг ўғли, Булардан ташқари, Довуд Леви қабиласининг уруғбошиларига, қариндошларингиз орасидан созандаларни тайинланг, деб буюрган эди. Улар арфа, лира ва зилларни чалиб, бу мусиқа асбобларининг жўрлигида шодиёна қўшиқлар айтишлари керак эди. Уларнинг ёнида Хаман, Ёдутун ва номма–ном айтиб танланган бошқа одамлар ҳам хизмат қилиб, Эгамизга: “Унинг содиқ севгиси абадийдир”, дея ҳамду сано айтишлари керак эди. Қуддуснинг янги девори Худога бағишланаётганда Яҳудо юртидаги ҳамма левилар чақирилди. Улар хурсандчилик пайтида шукрона қўшиқлар куйлаб, зил, арфа, чанг чалиб, маросимда иштирок этишлари керак эдилар.
Выбор основного перевода