Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан сўнг Гов шаҳрида Филистлар билан янгидан уруш бошланди. Хушалик Сибахай бу урушда Соф деган одамни ўлдирди. Соф Рафа халқидан эди. Кўп ўтмай Исроил лашкари билан Филистлар ўртасида Говда яна уруш бўлди. Ёвир ўғли Элханон Гатлик Гўлиётнинг укасини ўлдирди. Элханон Байтлаҳмлик эди. Гўлиёт найзасининг сопи тўқувчининг дастгоҳи ходасидай келарди. Сўнгра яна Гат шаҳрида уруш бўлди. У ерда ҳам Рафа халқидан девдай бир одам бор эди. Унинг қўл–оёқлари олти бармоқли эди, ҳаммаси бўлиб йигирма тўртта бармоғи бор эди. Ўша одам Исроил лашкарини ҳақорат қилган эди, Йўнатан уни ўлдирди. Йўнатан Довуднинг акаси Шимонинг ўғли эди. Довуд ва унинг одамлари томонидан ўлдирилган ўша тўрталаси ҳам Гатлик бўлиб, Рафа халқидан эди.
Выбор основного перевода