Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шоҳ Довуд одамлари билан Қуддусда яшаётган Ёбус халқига қарши отланганда, улар Довудга: “Сен бу ерга кира олмайсан, ҳатто орамиздаги кўрлар билан чўлоқлар ҳам сени орқангга улоқтириб юборади”, дейишди. Ёбус халқи: “Довуд шаҳримизни босиб ололмайди”, деб ўйлаган эди. Аммо Довуд Сион қалъасига бостириб кириб, қалъани эгаллади. Кейинчалик бу қалъага “Довуд қалъаси” деб ном берилди. Ўша куни Довуд одамларига шундай деди: — Кимки Ёбус халқини енгмоқчи бўлса, шаҳарга қувур орқали кириб, “чўлоқ” ва “кўр” Ёбусларга ҳужум қилсин. Уларни кўргани кўзим йўқ. Шу сабабдан: “Кўрлар билан чўлоқлар Худо уйига кирмайди” деган гап пайдо бўлган. Шундай қилиб, Довуд қалъани эгаллаб, бу ерни “Довуд қалъаси” деб атади. У Қуддуснинг шарқ томонидаги Миллодан бошлаб, бутун шаҳар атрофини девор билан ўраб мустаҳкамлади. Довуд тобора кучайиб борарди, чунки Парвардигори Олам — Эгамиз унга ёр эди. Бенямин қабиласи эса Қуддусда истиқомат қилган Ёбус халқини ҳайдаб чиқармади. Шу сабабдан Ёбус халқи бугунга қадар Қуддусда, Бенямин авлодлари орасида яшаб келмоқда. Исроил халқи: — Биз гуноҳ қилдик! — дея Эгамизга фарёд қилди. — Биз ўз Худойимиздан юз ўгириб, Баалнинг тасвирларига сиғиндик.
Выбор основного перевода