Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ёқуб хонадонидагиларга ва ёнидагиларга айтди: — Бегона худоларингизни йўқотинглар, ўзларингизни поклаб, тоза кийимларингизни кийинглар. Эгангиз Худодан қўрқинглар. Фақат Унга хизмат қилинглар. Ёлғиз Унинг номи билан қасам ичинглар. Ўзларингиз ва фарзандларингиз Эгангиз Худога қайтинглар. Мен бугун сизларга амр қилаётгандай, бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан Унга қулоқ солинглар. Шунда Эгангиз Худо сизларни яна фаровонликка эриштиради. Сизларга раҳм–шафқат қилиб, Ўзи тарқатиб юборган барча халқлар орасидан қайтариб йиғиб келади. Ер юзининг тўрт тарафига тарқалиб кетган бўлсангиз ҳам, Эгангиз Худо сизларни ўша ерлардан йиғиб олади, ўша юртлардан қайтариб олиб келади. Эгангиз Худо сизларни ота–боболарингиз эгалик қилган юртга олиб келади. Ўша юртга эгалик қилганларингизда, Эгамиз сизларни бахтиёр қилади. Сизларни ота–боболарингиздан ҳам кўпроқ қилиб кўпайтиради. Эгангиз Худо сизларнинг юрагингизни, авлодларингизнинг юрагини суннат қилади. Шунда сиз Эгангиз Худони бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан севасиз, ҳаётга эга бўласиз. Эгангиз Худо барча лаънатларни сиздан нафратланган, сизни қувган душманларингиз бошига ёғдиради. Сизлар яна Эгамизга қулоқ соласизлар. Мен бугун сизларга бераётган Унинг амрларига риоя қиласизлар. Қиладиган ҳар бир ишингизни Эгангиз Худо муваффақиятли қилади. Ували–жували бўласизлар, молингиз кўпаяди, ерингиз ҳосили баракали бўлади. Эгангиз ота–боболарингизга берган фаровонликдан қанчалик мамнун бўлган бўлса, сизларга берадиган фаровонликдан ҳам шунчалик мамнун бўлади. Шунинг учун Эгангиз Худога итоат этинг. Бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан мана шу китобда ёзилган амр ва фармонларга риоя қилиб, Эгангизга қайтинг. Ёшуа гапида давом этиб, шундай деди: — Энди Эгамиздан қўрқинг, Унга содиқ бўлиб, доимо чин дилдан хизмат қилинг. Аждодларингиз Фурот дарёсининг нариги томонида ва Мисрда сажда қилган худоларнинг тасвирларини улоқтириб юборинг, фақатгина Эгамизга хизмат қилинг. Ёшуа: — Ундай бўлса, орангиздаги бегона худоларнинг тасвирларини улоқтириб юборинглар, бутун қалбингиз билан Исроил халқининг Худоси — Эгамизга боғланинглар, — деди. Исроил халқи Эгамиздан юз ўгириб, Баалга ва Аштаретнинг тасвирларига сажда қилаётган эди. ғанимлар юртида бутун қалби билан, жону дили билан Сенга қайтсалар, Ўзинг ота–боболарига берган юртга, Ўзинг танлаб олган шаҳарга, Сенга атаб мен қурган уйга юз буриб, Ўзингга ибодат қилсалар, Шунга қарамай, сен яхши ишлар ҳам қилгансан. Сен Ашеранинг устунларини Яҳудо юртидан йўқ қилгансан, бутун юрагинг билан Худога интилишга қатъий қарор этгансан. Улар покланиш маросимини адо этмаган бўлсалар–да, эй Эгамиз, улар Сенга чин юракдан сажда қилишга қарор этганлар. Ахир, Сен ота–боболарининг Худосисан.” Эзра бутун ҳаётини Эгамиз берган Таврот китобини ўрганишга, унга амал қилишга, Тавротдаги қонун–қоидаларни Исроил халқига ўргатишга бағишлаган эди. Бадкирдор йўлидан қайтсин, Гуноҳкор ниятидан қайтсин, Улар Эгамизга қайтсин, Эгамиз шафқат кўрсатади, Улар Худойимизга қайтсин, Унинг юраги кечиримга бой. Эгамизнинг каломи шудир: “Ҳозир ҳам кеч эмас, Рўза тутиб, йиғлаб, қайғуриб, Бутун қалбингиз билан Менга қайтинглар. Кийимингизни эмас, бағрингизни йиртинглар.” Эгангиз Худога қайтинглар, У иноятли, Раҳмдил, жаҳли тез чиқмайди, содиқ севгиси мўлдир, Ғазабидан тушиб кечирадиган Худодир. Шунда Исо деди: — Йўқол кўзимдан, шайтон! Ахир: “Эганг Худога сажда қил, фақат Унга хизмат қил”, деб ёзилган–ку! Исо жавоб бериб деди: — Ёзилганки: “Эганг Худога сажда қил, фақат Унга хизмат қил.”
Выбор основного перевода