Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Дан ва Бершеба шаҳарларининг орасидаги кенг ҳудудда ва Гилад ўлкасида яшаган бутун Исроил халқи бир ёқадан бош чиқариб, Эгамиз ҳузурида Миспахда тўпланди. Эртаси куни одамлар барвақт туриб, у ерда қурбонгоҳ қурдилар. Улар куйдириладиган қурбонликлар ва тинчлик қурбонликларини келтирдилар. Эртасига Элқана оиласи билан тонг саҳарда туриб, Эгамизга сажда қилишди. Кейин Рамага — уйларига қайтиб келишди. Элқана хотини Ханна билан қовушди. Эгамиз Ханнага марҳамат қилди. Ўшанда Шомуил: — Бутун Исроил халқи Миспахда тўплансин, мен у ерда Исроил халқи учун Эгамизга илтижо қиламан, — деди. Исроил оқсоқолларининг “Устимиздан ҳукмронлик қиладиган бир шоҳ тайинланг” деган гаплари Шомуилга ёқмади. Шунинг учун у Эгамизга ибодат қилган эди, Шоул Эгамизга атаб бир қурбонгоҳ қурди. Бу Шоулнинг Эгамизга атаб қурган илк қурбонгоҳи эди.
Выбор основного перевода