Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан кейин Ёшуа Холибни дуо қилиб, Хеврон шаҳрини унга мулк қилиб берди. Шундай қилиб, Холиб Исроил халқининг Худосига — Эгамизга содиқ қолгани учун Хеврон шаҳри унинг ва авлодининг мулки бўлиб қолди. Хевроннинг эски номи Хират–Арба эди. Арба Оноқ авлоди орасида энг машҳур киши бўлган эди. Энди юртда тинчлик барқарор бўлди. Яҳудо қабиласи Хеврон шаҳрида истиқомат қилган Канъон халқига ҳужум қилиб, Шешай, Охиман ва Талмай қўшинларини яксон қилди. Хевроннинг эски номи Хират–Арба эди. Шундан кейин Довуд Эгамиздан: — Яҳудо шаҳарларидан бирортасига борайми? — деб сўради. — Бор! — деди Эгамиз. — Қайси шаҳарга борай? — деб сўради Довуд. — Хевронга бор! — деб жавоб берди Эгамиз. Довуд иккала хотини — Йизриллик Охинавам ва Кармиллик Наволнинг беваси Обигайл билан ўша ёққа жўнади. Одамларини ҳам оилалари билан бирга олиб кетди. Ҳаммалари Хеврон атрофидаги шаҳарларга жойлашдилар. Яҳудо халқи Хевронга бориб, Довуднинг бошига мой суртиб, уни Яҳудо устидан шоҳ қилиб тайинлашди. Шунда улар Довудга: “Гиладдаги Ёбош шаҳри аҳолиси Шоулни дафн қилибди”, деб хабар етказишди. Филистлар Исроил лашкари билан жанг қилди. Исроил лашкари Филистларнинг олдига тушиб қочди, кўплари Гилбова тоғида ҳалок бўлди. Филистлар Шоул билан унинг ўғиллари ортидан тушдилар. Натижада Шоулнинг ўғиллари Йўнатан, Абунадав ва Малкишува ўлдирилди. Шоулнинг атрофида жанг тобора авжига чиқди. Шу пайт Филист камонкашлари Шоулга қарата ўқ отдилар. Шоул яраланди. У қуролбардорига: — Қиличингни суғургин–да, менга санч, токи анави суннатсизлар келиб, мени хўрламасинлар, — деди. Лекин қуролбардори қўрқди, Шоулнинг айтганини қилмади. Шунда Шоул қиличини қинидан суғуриб, ўзини қилич устига ташлади. Қуролбардори ҳам Шоулнинг ҳалок бўлганини кўриб, ўзини қиличи устига ташлаб, ўлди. Шундай қилиб, Шоул, унинг учала ўғли ва бутун хонадони бир кунда ҳалок бўлишди. Йизрил водийсида яшайдиган Исроил халқи ўз сипоҳларининг қочганини, Шоул билан ўғиллари ўлганини кўришди–ю, шаҳарларини ташлаб қочишди. Филистлар бу шаҳарларга келиб ўрнашиб олишди. Эртаси куни Филистлар ҳалок бўлганларни талон–тарож қилгани жанг майдонига келишди. Бирдан улар Гилбова тоғида Шоул билан унинг ўғилларининг жасадлари ётганини кўриб қолишди. Улар Шоулнинг кийимларини ечишди, бошини кесиб, қуролларини олишди. Филист юрти бўйлаб хабарчилар жўнатиб, бу хушхабарни ўз бутхоналарида эълон қилиб, халққа эшиттиришди. Шоулнинг қурол–аслаҳасини ўз худолари уйига қўйишди, бошини эса худо Дўғон уйининг деворига қоқиб қўйишди. Гиладдаги Ёбош аҳолиси Филистларнинг Шоулни нималар қилганини эшитишди. Шунда ҳамма жасур йигитлар Шоул билан ўғилларининг жасадларини олиб, Ёбош шаҳрига келтиришди. Суякларини Ёбошдаги эман дарахти тагига дафн қилгач, етти кун рўза тутишди.
Выбор основного перевода