Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ниҳоят, Довуд Зихлахга қайтди. У ўзининг ўртоқлари — Яҳудо оқсоқолларига тортиб олинган ўлжалардан жўнатиб: “Мана Эгамизнинг ғанимларидан тортиб олинган ўлжалардан сизларга инъомлар”, деб айтиб юборди. Инъомлар қуйидаги шаҳарларнинг оқсоқолларига жўнатилди: Байтил, Нагав чўлидаги Рамўт шаҳри, Ятир, Арор, Сифмўт, Эштамўва, Рахол, Ярахмал уруғи ва Хайин халқининг шаҳарлари, шунингдек, Хўрмах, Бўр–Ошон, Отах ва Хеврон шаҳарлари. Довуд одамлари билан кезган ерларнинг ҳаммасига ўлжалардан жўнатди.
Выбор основного перевода