Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўғли ёки қизини оловда қурбон қиладиган, фолбин, башоратгўй, ромчи, сеҳргар, иссиқ–совуқ қиладиган, арвоҳ чақирувчи, ўликлардан маслаҳат сўрайдиганлар орангизда бўлмасин. Ерибом хотинига: — Қани, тур, кийимларингни ўзгартир, токи менинг хотиним эканлигингни ҳеч ким билиб қолмасин, — деди. — Шилўга жўна. Охиё пайғамбар ўша ерда. Исроил халқининг шоҳи бўлишим ҳақида у башорат қилган эди. Пайғамбар нарироқ бориб кўзларини ёпинчиқ билан тўсиб, қиёфасини ўзгартирди ва йўл бўйида шоҳни кута бошлади. — Мен қиёфамни ўзгартириб, жангга кираман, сен эса шоҳлик либосларингни кийиб ол, — деди Ахаб Ёҳушафатга. Ахаб қиёфасини ўзгартириб, жангга кирди. Аммо Йўшиё жанг қилишдан қайтмади. Худонинг Нехо орқали айтган сўзларига қулоқ солмади. Шоҳона кийимларини ўзгартириб, Магидў текислигида жангга кирди. Халқлар сизларга: “Арвоҳ чақирувчиларга боринглар, ғалати товуш чиқариб, тушунарсиз сўзларни пичирлаб айтадиган фолбинларга маслаҳат солинглар”, деб айтсалар, сизлар ўз Худойингизга бормайсизми?! Ахир, тириклар ўликлардан насиҳат излаб борадими?!
Выбор основного перевода