Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Урим ва Туммимни кўкракпеч халтасининг ичига сол, токи Ҳорун Менинг ҳузуримга кирганда, халқим учун Менинг хоҳишимни билгани фойдаланиладиган ўша нарсаларни доимо юраги тепасида кўтариб юрсин. Эгамиз уларга деди: — Менинг сўзларимни эшитиб олинглар. Орангизда пайғамбар бўлганда, Мен, Эгангиз, Ўзимни уларга ваҳийда аён қиламан, улар билан тушларида гаплашаман. Ёшуа ҳамма ишни Элазар билан бамаслаҳат қилсин. Элазар Урим орқали Ёшуа учун Менинг иродамни билиб берсин. Ёшуа ва бутун Исроил жамоаси ҳамма вазиятда шунга қараб иш тутсин. Улар учун ўз халқи орасидан сенга ўхшаган бир пайғамбар чиқараман, Мен унга нима айтишни ўргатаман. Ўша пайғамбар берган амрларимнинг ҳаммасини уларга айтади. Шоул Худодан: — Филистларга ҳужум қилаверайми? Уларни Исроил лашкарининг қўлига тутиб берасанми? — деб сўради. Лекин Худо ўша куни жавоб бермади. улар мени чақирадилар, лекин жавоб бермайман. Улар мени қидирадилар, излайдилар, лекин тополмайдилар. Қуддус дарвозалари тупроққа беланиб ётибди, Дарвоза тамбалари парчаланиб ётибди. Шоҳу амалдорлари сургун бўлишди, Қонунлар халққа ўргатилмас энди. Эгамиздан ваҳийлар Пайғамбарларга келмас энди. Вақти келиб, Эгамизга илтижо қиласиз, Ўшанда Худодан жавоб олмайсиз. Сизлар қабиҳларча иш тутдингиз, Шу боис У сизлардан юз ўгиради.” Эгамиз шундай демоқда: “Эй халқимни йўлдан оздирган пайғамбарлар! Сизлар қорнингизни тўйғизганларга тинчликни башорат қиласиз, Оғзингизни мойламаганларга эса урушни эълон қиласиз. Энди устингизга тун бостириб келади, Сизлар ваҳийларни кўрмайсиз. Қаро зулмат сизни ўраб олади, Башорат қилишингизга имкон бўлмайди. Сизлар учун қуёш ботади, Кундуз ҳам зулмат бўлади. Шарманда бўласиз, эй валийлар, Уятга қоласиз, эй фолчилар. Мендан сўз олмаганингиз учун Оғзингизни очолмай қоласиз.”
Выбор основного перевода