Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У Исроил лашкаридан уч мингта одам саралаб олиб, қолганларини уйларига жўнатиб юборди. Ўша уч мингтадан икки мингтасини Михмаш ва Байтил қирларига жойлаштирди, мингтасини эса Бенямин уруғига қарашли Гиво шаҳрига — Йўнатаннинг ихтиёрига юборди. Филистлар ҳам Исроил лашкари билан уришмоқ учун йиғилишди. Уч мингта жанг араваси, олти мингта отлиқ сипоҳ ва денгиз қирғоғидаги қум сингари сон–саноқсиз лашкар йўлга чиқиб, Байт–Обун шаҳрининг шарқидаги Михмашга келди. Улар ўша ерда қароргоҳ қуришди. Шоул, ўғли Йўнатан ва уларнинг лашкари Бенямин қабиласига қарашли Гебода жойлашдилар. Филистлар эса Михмашда қароргоҳ қурган эдилар. Бу пайтга келиб, Филистлар қўнолғасини Михмаш довонида жойлаштирган эдилар.
Выбор основного перевода