Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 Тимўтий
1 2 3 4 5 6
Параллельные места
Ахир, мусобақада қатнашадиган одам ўз нафсини тийиб, тартиб–интизом билан машқ қилади–ку! Улар сўлиб қоладиган гул тож олиш учун, биз эса боқий тож олиш учун ҳаракат қиламиз. Шунинг учун мен мақсадсиз югурмайман, курашганимда зарбаларим аниқ бўлади. Эй ўғлим Тимўтий, сен ҳақингда илгари айтилган башоратларга биноан сенга буюраман: ўша башоратларга таяниб, улуғ курашда жанг қилгин. Сен кўп шоҳидлар ҳузурида Хушхабар ҳақида таълим берганимни эшитгансан. Энди бу таълимотни бошқаларга ҳам ўргатишга қобилияти бор, ишончли одамларга топширгин. Исо Масиҳнинг яхши бир аскари каби, мен билан бирга азоб чекишга тайёр тургин. Ҳарбий хизматдаги аскар тирикчилик ишлари билан банд бўлмайди, чунки қўмондонини мамнун қилишни истайди. Шунингдек, мусобақада қатнашган киши қоидага риоя қилмаса, ғалаба тожини киймайди. Меҳнат қилган деҳқон олган ҳосилидан биринчи бўлиб баҳраманд бўлиши лозим. Айтганларим ҳақида мулоҳаза қил, буларни тушуниб олишингга Раббимиз Исо сенга ёрдам беради.
1 Тимўтий
1 2 3 4 5 6
Выбор основного перевода