Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 Тимўтий
1 2 3 4 5 6
Параллельные места
Сўнг халойиққа деди: — Эҳтиёт бўлинглар, ўзингизни ҳар қандай очкўзликдан сақланглар. Зеро, инсоннинг умри мол–мулкининг кўплигига боғлиқ эмас. Шуни билиб қўйингларки, ҳеч бир фаҳшбоз, ифлос ёки хасису очкўз инсон Масиҳнинг ва Худонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайди, чунки айтиб ўтилганларнинг ҳаммаси бутпарастлик билан тенгдир. Имонингни маҳкам тут, виждонли бўл. Баъзи одамлар виждонини сотдилар, уларнинг имони ҳалокатга учраган кемадай барбод бўлди. Эй биродарларим, агар орангиздаги бирор киши ҳақ йўлдан озган бўлса, уни тўғри йўлга солинг.
1 Тимўтий
1 2 3 4 5 6
Выбор основного перевода