Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6
Параллельные места
Яҳудийлару ғайрияҳудийларни, Худони биладигану билмайдиганларни ўйлаб иш тутинг. Шундай қилиб, Худо менга бу иш учун алоҳида иноят берганига Ёқуб, Бутрус ва Юҳанно ишонч ҳосил қилдилар. Имонлилар жамоатининг устуни ҳисобланмиш бу ҳаворийлар биз билан қўл ташлашди: мен ва Барнабо ғайрияҳудийлар орасида, улар эса яҳудийлар орасида хизмат қилишга рози бўлишди. Демак, сизлар энди бегона ҳам, келгинди ҳам эмассизлар, балки Худонинг азиз халқи қаторидасиз, Унинг хонадони аъзоси бўлдингизлар. Сизлар худди бир бинодайсизлар. Бу бинонинг асоси ҳаворийлару пайғамбарлардир. Бинонинг тамал тоши эса Исо Масиҳнинг Ўзидир. Бу иморат Раббимиз Исо Масиҳ орқали бир бўлиб, юксалиб боради ва Унга бағишланган муқаддас маъбад бўлади. Исо Масиҳга тегишли бўлганингиз учун сизлар ҳам бу иморатнинг бир қисмисиз. Бу иморатни Худонинг Руҳи Ўзига маскан қилиб олади. Агар етакчи ўз хонадонини бошқара олмаса, Худонинг жамоатига қандай ғамхўрлик қила олади?! Одамлар абадий ҳаётга эга бўлишлари учун биз жон–жаҳдимиз билан хизмат қиляпмиз. Барҳаёт Худога умид боғлаганмиз. У барча инсонларнинг, айниқса имонлиларнинг Нажоткоридир. Аммо Худо асос солган пойдевор мустаҳкам турибди. Бу пойдевор устига шундай сўзлар битилган: “Эгамиз Ўзиникиларни билади” ва “Эгамизнинг номини тилга олган ҳар бир одам ёмонликдан узоқлашсин.” Масиҳ эса содиқ Ўғил эди. Унга Худонинг хонадонини бошқариш топширилди. Худонинг хонадони эса бизмиз. Биз фақат жасур бўлиб, умидимизни маҳкам тутишимиз керак. Ахир, биз бу умидимиз билан фахрланамиз.
Выбор основного перевода