Агар хўжайин чўрига уйланиб, сўнгра бошқа хотинга уйланган бўлса, чўрини озиқ–овқат ёки кийим–кечакдан, ё хотини сифатида у билан ётишдан маҳрум қилмасин.
Эй эрлар, сизлар ҳам, Эгамиз ҳақи–ҳурмати, хотинларингизга эътиборли бўлинглар, улар заиф жинсдан эканлигини ҳисобга олинглар. Улар ҳам абадий ҳаёт иноятидан баҳраманд бўлганлари учун уларни ҳурмат қилинглар. Акс ҳолда, ибодатларингиз ижобат бўлмайди.