Энди на яҳудий, на юнон бор, на қул, на озод бор, на эркак, на аёл бор. Сизлар Исо Масиҳга тегишли бўлганингиз учун ҳаммангиз бирсизлар.
Эй қуллар, Масиҳга чуқур иззат–эҳтиром билан, чин юракдан итоат қилганингиз каби, хўжайинларингизга ҳам шундай итоат қилинглар.
Эсингизда тутинг: хоҳ қул, хоҳ эркин бўлсин, ҳар бир киши қилган яхшилигига яраша мукофотни Раббимиздан олади.