Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Худбин истакларга эрк бериш қуйидагиларни келтириб чиқариши ҳаммага аён: фаҳш–зино, ҳаром–ҳаришлик, ахлоқий бузуқлик, бутпарастлик, фолбинлигу иссиқ–совуқ қилишлар, душманлик, жанжалкашлик, рашк, жаҳлдорлик, ғаламислик, низолару ҳар хил гуруҳларга бўлиниш, бахиллик, ичкиликбозлик, айш–ишратга берилиш ва шуларга ўхшаш ишлар. Сизларни олдин огоҳлантиргандим, яна огоҳлантиряпман: бундай ишларни қилувчилар Худонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайди. Шуни билиб қўйингларки, ҳеч бир фаҳшбоз, ифлос ёки хасису очкўз инсон Масиҳнинг ва Худонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайди, чунки айтиб ўтилганларнинг ҳаммаси бутпарастлик билан тенгдир. Ҳамма “кўппаклар” — жодугарлар, ахлоқи бузуқлар, қотиллар, бутпарастлар, ёлғонга ружу қўйиб, ҳийла ишлатганлар эса ташқарида қоладилар. Шундан кейин Шоҳ ўнг томонидагиларга айтади: — Эй самовий Отамнинг баракасини олганлар, келинглар! Шоҳликни мерос қилиб олинглар! Бу шоҳлик олам яратилгандаёқ сизлар учун тайёрлаб қўйилган. Мен сизларга, ўзини биродар деб атаб туриб, зинокор, тамагир, бутпараст, ғийбатчи, майхўр ёки товламачи одам билан алоқа қилманглар, у билан бирга ҳатто овқат ҳам еманглар, деб айтган эдим. Ўзларингизни алдаманглар! Худони лақиллатиб бўлмайди. Инсон нима экса, шуни ўриб олади.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Выбор основного перевода