Шундай қилиб, энди гуноҳ сизларнинг фоний таналарингиз устидан ҳокимлик қилмасин, худбин истакларингизга итоат этманглар.
Эй азизларим, Худо бизга шундай ажойиб ваъдалар берган экан, баданимизни ва руҳимизни булғовчи ҳар қандай нарсадан ўзимизни поклайлик. Худодан қўрқиб яшаб, бутунлай Худо учун ажратилган эканлигимизни кўрсатайлик.