Кучли мўъжизалару аломатлар билан, менинг айтганларим ва қилганларим орқали Масиҳ ғайрияҳудийларни Худога итоат қилиш йўлига бошлади. Аммо Исо Масиҳнинг мен орқали қилган ишларидан бошқа нарсалар ҳақида гапиришга журъат этмайман, чунки буларнинг ҳаммаси Худо Руҳининг қудрати ила содир бўлди. Шундай қилиб, мен Қуддусдан бошлаб, то Иллурикон ҳудудига қадар Масиҳнинг Хушхабарини ёйиб, ўз вазифамни бажардим.
Чунки Худонинг Шоҳлиги қуруқ сўзлар билан эмас, балки куч–қудрат билан намойиш этилади.